21 Январ 2022 йил 151

Хоразм вилоятида хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш “хонадонбай” усулида амалга оширилмоқда

Айни кунларда Хоразм вилоятида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, низоли оилаларни барвақт аниқлаш ва улардаги низоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Бу борада ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан узвий алоқа ўрнатган ҳолда ишларни “хонадонбай” усулда олиб бормоқдалар.  

Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар оилаларда пайдо бўлган ҳар қандай кўринишдаги низоли холатларнинг иштирокчиси бўлган хотин-қизларнинг дастлабки жараёндаёқ маҳалла фаоллари, кайвони онахонларни жалб қилган ҳолда муросага келтириш имконини бермоқда.

Шу билан биргаликда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида “ҳимоя ордери” расмийлаштирилмоқда.

Шунингдек “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам чора-тадбирлар режасидан ўрин олган.

Юқоридагилар билан бир қаторда хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактик чора-тадбирлар олиб бориб, тиббий ниқоблар тарқатмоқдалар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech