21 Апрел 2022 йил 143

Хоразм вилоятида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактик тадбирлар амалга оширилди

Бугун, 21 апрель куни Хоразм вилоятида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан профилактик йўналишдаги турли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари, профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда инспектор-психологлар томонидан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва таълим муассасаларида профилактик ҳамда хафта давомида қайд этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамасига оид учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

Учрашув ва давра суҳбатларида маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакилларининг иштирок этаётганлиги профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширмоқда.

Шунингдек, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар, шу жумладан хотин-қизларни доимий иш билан банд қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, иш берувчилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, бир неча фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech