Мурожаат қилиш тартиби

Хурматли фойдаланувчи!

Сиздан диққат билан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Тартиби билан танишиб чиқишингиз сўралади.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма, шахсан тақдим етилиши, почта орқали юборилиши, “ишонч телефони” орқали, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси орқали мурожаат қилиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, шунингдек, фуқоролиги бўлмаган шахслар вилоят Ички ишлар бошқармасига ариза, таклиф, шикоят билан мурожаат қилиш хуқуқига эга.
Жисмоний шахсларнинг мурожаатларида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) яшаш манзили ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим.
Юридик шахсларнинг мурожаатларида юридик шахснинг тўлиқ номланиши, жойлашув маълумотлари (почта манзили) ва мурожаатнинг мақсади кўрсатилиши лозим. 
Ёзма мурожаат мурожаатчи жисмоний шахс бўлганда унинг имзоси юридик шахс бўлганда раҳбарнинг ёки ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар мурожаат этаётган жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини имзоланганлигини бириктириш имконияти бўлмаган тақдирда, мурожаат мурожаатни тузган шахснинг имзоси ва қўшимча равишда фамилияси (исми, отасининг исми) бириктирилиши лозим.
Кўриб чиқилмайдиган мурожаатлар: яширин мурожаатлар; ваколатлари тасдиқланмаган тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жисмоний ёки юридик шахслар орқали тақдим этилган мурожаатлар; қонунчилик билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мурожаатлар.

Агар Сиз, бизнинг жавобимиздан қониқиш ҳосил қилмасангиз, Ички Ишлар Вазирлигининг "1102" ягона ишонч телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари қабулга қатнаша олмаган тақдирда маъсул ходимлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш амалга оширилади.

Text to speech