4 Декабр 2021 йил 1150

“Зўравонликка қарши 16 кун”: Хива шаҳрида тарғибот тадбирлари фаол олиб борилмоқда

Хоразм вилоятида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан сана муносабати билан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ва турли тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар бериб келмоқдамиз.

Хива шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан З.Отажанова ҳам акция доирасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Капитан З.Отажанова томонидан шаҳардаги таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида хотин-қизлар билан учрашиб, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Зўравонликка қарши 16 кун” мавзуларида маъруза ва семинар-тренинглар ўтказиб келмоқда.

Албатта олиб борилаётган ушбу тарғибот учрашувларидан кўзланган мақсад  хотин-қизларни тазқий ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech