10 сотих ер майдонини 80 000 000 сўмга баҳолаганди
Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро А.А. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай ер майдони қидириб юрганидан хабар топган Хива туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган, А.Х. унга Қўшкўпир туманида 10 сотих ер участкаси борлигини, шу ерни танишлари орқали расмийлаштириш беришини айтиб, бунинг эвазига ҳар бир сотих ер учун 8 000 000 сўмдан, жами 80 000 000 сўм пул беришини талаб қилади.
Фуқаро А.А.нинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида жорий йилнинг 20 апрель куни А.Х. Урганч шаҳри ҳудудида ўзининг тенгдош таниши У.Ж. билан жиноий тил бириктириб, талаб қилинган 80 000 000 сўм пулни олаётган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хорзм вилояти ИИБ Ахборот хизмати