24 Май 2021 йил 658

11-сон тергов ҳибсхонаси ёш ходимлари Хива шаҳрига саёҳат қилдилар

Очиқ осмон остидаги музей дея эътироф этиладиган Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасининг бетакрор обидалари неча асрдирки сайёрамизнинг турли жойларидан сайёҳларни ўзига чорлаб келмоқда. Инсоният тафаккурининг махсули бўлган ушбу обидаларни томоша қилиш учун нафақат хорижий давлат фуқароларининг, шу билан биргаликда маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳам ташрифи йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Ички ишлар органлари ходимларининг тарихий шаҳарларга саёҳатини ташкил этиш борасидаги ишлар бугунги кунда Хоразм вилоятида янги босқичга чиқди десак муболаға бўлмайди.

Жорий хафтада вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимларнинг қадимий ҳамда навқирон Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳати уюштирилган бўлса, куни кеча Хоразм вилояти ИИБ 11-сон тергов ҳибсхонасининг бир гуруҳ ёш ходимлари дам олиш кунини мароқли ва самарали ўтказиш мақсадида Хива шаҳрига саёҳат қилдилар.

Ходимлар Хиванинг тарихий обидаларини томоша қилиш билан биргаликда ўтмишда аҳоли тинчлигини сақлаш ва жиноий жазоларни ижро этилиши қандай тарзда амалга оширилганлиги билан ҳам яқиндан танишдилар.

Мақсади юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги бўлган ходимлар Хива шаҳридан бир олам таассурот билан қайтдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech