14 Июл 2024 йил
5094
Урганч тумани ҳокимлигида туман Ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи раислигида 13- июль куни Урганч тумани ҳокимлигида туман Ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида кенгайтирилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Таҳлилий ва танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш борасида эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги устувор вазифалар муҳокама этилди.