27 Август 2024 йил 2890

Хоразм вилояти ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар учун “Энг яхши психолог” кўрик танлови эълон қилинади

Танловда эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга ИИБ ходимлари, шаҳодатланган ва шаҳодатланмаган психологлар иштирок этишлари мумкин

Танловни ўтказиш босқичлари:

Ҳудудий саралаш босқичи – сентябрь ойида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда таълим муассасалари ходимлари ўртасида;

Республика босқичи – октябрь-ноябрь ойларида ҳудудий саралаш босқичида ғолиб бўлган ходимлар ўртасида.

Танлов қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:

а) иштирокчиларнинг психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлари;

тарғибот-ташвиқот ишлари (ОАВда эълон қилинган материаллар, газета ва журналлардаги мақолалар ва бошқалар);

иштирокчиларнинг тренинг, семинар, конференция ва бошқа оммавий тадбирлардаги иштироки.

б) психология касбини ёритишга қаратилган “Энг яхши психолог” ташриф қоғози видеоролиги;

в) психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий қилиш истиқболлари;

г) иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар (савол-жавоблар):

психология соҳасига тегишли ички идоравий ҳужжатлар бўйича савол-жавоблар;

психология соҳаси бўйича савол-жавоблар.

Республика босқичида ғолиб ва совриндорлар Ички ишлар вазирлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Бундан ташқари, танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

амалдаги интизомий жазо чорасини муддатидан олдин рағбатлантириш тариқасида бекор қилиш;

муддатидан олдин навбатдаги махсус унвонга тавсия этиш (ҳарбий тузилмалар бундан мустасно);

психология соҳасида малакасини ошириш учун хорижий давлатларга юбориш.

Ғолибларни тақдирлаш маросими “22 ноябрь – Халқаро психологлар куни” ўтказилади.

Ушбу танловда қатнашиш истагида бўлган ИИБ ходимлари 2024 йил 8 сентябрь кунидан 13 сентябрь (шу куни ҳам) кунига қадар Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳига мурожаат қилиши мумкин.

 

Мурожаат учун:  +(99862)-220-42-71

                                +(99888)-602-17-17

Text to speech