13 Апрел 2025 йил
405
Бошқарма бошлиғининг шахсий қабули бўлиб ўтди
Бугун, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.
Мавжуд муаммоларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.