Янгибозор тумани ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 26 майдаги 199-сонли фармойишига асосан ички ишлар тизимида 1-30 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар ойлиги ўтказилмоқда.
Шу боисдан ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларни замон талабларига жавоб берувчи халқчил, профессионал кадрлар сифатида шакллантириш ҳамда уларни хизмат қасамёдига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан жорий йилнинг 23 июнь куни Янгибозор тумани ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувга шунингдек ижтимоий ҳаётда фаол бўлган соҳа фахрийларидан бир гуруҳи ҳам таклиф этилди.
Ўзаро ишонч ва самимий руҳда бўлиб ўтган учрашувда бугунги кунда ички ишлар тизимида ёш ходимларга яратилган шарт-шароитлар ва уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашилди.
Шунингдек, учрашувда Бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси, Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари иштирок қилиб, ёш ходимларга ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб юксалишга ундовчи насиҳат бердилар.
Тадбирда ёш ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалари тингланди ҳамда уларни қизиқтирган саволлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида бир қатор ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбариятининг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар юқори савияда давом қилдирилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати