29 Июн 2025 йил 283

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан сайёр қабул ўтказилди

Бугун, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Хива шаҳрида жойлашган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси маъмурий биносида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.

Мурожаатларнинг учтаси шу ернинг ўзида атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech