Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдумажид Шермухамедовнинг 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари ҳамда фахрийларига байрам табриги
Қадрли ички ишлар органлари ходимлари!
Ҳурматли фахрийлар!
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами
муносабати билан ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ
ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини
таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган ички ишлар
органлари ходимлари, муҳтарам фахрийларимизни ҳамда хизмат бурчини
бажариш чоғида ҳалок бўлган касбдошларимизнинг оила аъзоларини самимий
табриклайман.
Юртимиз ўтган қисқа давр ичида, ўзининг очиқ сиёсати ҳамда изчил
ислоҳотлари билан минтақамиздаги йирик сиёсий, иқтисодий ва маданий марказга
айланиб, халқаро майдондаги обрў – эътиборини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.
Жамиятимизда кечаётган туб ислоҳотлар жараёнида ички ишлар
органлари фаолиятини ҳам бугунги давр талаби ва халқ хоҳиш-иродасини эътиборга
олган ҳолда такомиллаштириш, қайта ислоҳ қилиш борасида катта муваффақиятларга
эришилди.
Бу борада Хоразм вилоятида тинчлик-осойишталикни таъминлаш,
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни
фош этиш ҳамда ижтимоий профилактика йўналишида, аҳолининг ижтимоий
муаммоларини бартараф этиш ва муносиб турмуш тарзини яратишда яқиндан
кўмаклашиш, иқтисодиёт ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган
чора-тадбирлар замирида ички ишлар органларида хизмат қилаётган ҳар бир
ходимнинг машаққатли хизмати мужассам десам айни ҳақиқатни айтган бўламан.
Бугун вилоятимиз ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятини
кенг жамоатчилик ва ҳамкор ташкилотлар билан хоразмликлар таъбири билан
айтганда “оғзи бирчиликда” амалга оширмоқда.
Биз бирлашган жамият улкан марраларни забт этиши мумкинлигини
амалда исботламоқдамиз.
Буни қуйидаги ижобий тажрибалар ва ташаббуслар мисолида ҳам
кўришимиз мумкин.
Вилоятимиздаги
шаҳар-туман ички ишлар органлари томонидан барча маҳаллаларда шахсни ва
транспорт воситаларини идентификация қилувчи сўнгги русумдаги кузатув
камераларини ўрнатиш жараёнлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Соҳага рақамли
технологияларни жалб этиш тизимда хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаши
шубҳасиз. Шу ўринда вилоят
ички ишлар бошқармасининг соҳавий тузилмаларида фаолият олиб бораётган малакали
ходимларнинг ташаббуси билан рақамли дастурлар яратилаётганлигини фахр билан
таъкидлаб ўтмоқчиман.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш,
ижтимоий ҳаётда аёллар иштирокини ошириш мақсадида амалга оширилаётган аниқ
чора-тадбирлар натижасида ички ишлар тизимида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг
сафи ортиб бораётганлиги ҳам барчамизни хурсанд қилади.
Бундан ташқари криминоген вазияти мураккаб бўлган маҳаллаларда
фаолият олиб бораётган профилактика инспекторларига бой ҳаётий ва иш
тажрибасига эга бўлган бир гуруҳ фахрийларимиз яқиндан
ёрдамлашиб келаётганликларини
мамнуният билан таъкидлаб, ушбу фидойи устоз-фахрийларимизга миннатдорчилик
билдираман ва соҳада устоз-шогирд анъанаси янада ривожланишига ишонаман.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ички ишлар органларини
аҳолига ва ҳар бир оилага янада яқинлаштириш, бу тизимни чин маънода халқчил
тузилмага айлантиришдек масъул вазифа турибди.
Энг муҳими, ҳар бир раҳбар ва ходимнинг жиноятчиликка қарши
курашишга бўлган қараши тубдан ўзгариб, кундалик хизмат фаолияти давомида
фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятларнинг олдини олиш биринчи
навбатдаги энг асосий вазифасига айланди.
Шуни унутмаслик керакки, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимиз фидойи
ходимларнинг сидқидилдан қилаётган хизматини ҳеч қачон унутмайди ва ҳамиша
юксак қадрлайди. Бу фикрлар Муҳтарам Президентимиз ва Ички ишлар вазирининг
сана муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам баён этилган.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз хизмат бурчига, Ватанимизга садоқатли,
халқ манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган фидойи ва жонкуяр
ҳамкасбларимизни, ўз умрини юрт тинчлигига бағишлаган фахрийларимизни касб
байрами билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ
умр, сиҳат-саломатлик, оилангизга файзу барака тилайман.
Ҳурмат билан,
Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси
бошлиғи
полковник Абдумажид
Мавлянович Шермухамедов