2 Июн 2021 йил 312

Байрам муносабати билан ҳарбий қисмда оилавий спорт мусобақаси ўтказилди

“Урганч” Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш батальони ҳарбий хизматчиларининг фаолиятида жисмоний тайёргарлик ва спорт алоҳида ўрин тутади. Шу боис шахсий таркиб билан спорт машғулотлари режа асосида узлуксиз равишда олиб борилиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилган.

Ҳарбий қисм раҳбарияти 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режасига оилавий спорт мусобақасини киритгани ҳам бежиз эмас албатта.

“Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” шиори остида ўтказилган мазкур спорт мусобақасида ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари фаол қатнашдилар.

Ўзаро муросасиз шу билан биргаликда қизиқарли жараёнларга бой бўлган мусобақа якунида иштирокчи оилалар ва уларнинг фарзандларига совғалар топширилганлиги, болажонларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech