23 Декабр 2022 йил 533

Барча шаҳар-туман ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилинишининг аҳволи ўрганилди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан таслиқланган режа-топшириққа асосан, Хоразм вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ва мақсадли чора-тадбирлар ўтказилиши белгиланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ИИБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан якуний босқичда Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ва Урганч тумани ички ишлар бўлимида бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар “ходимбай” тартибида ўрганилиб, вилоятнинг барча шаҳар ва туман ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилинишининг аҳволини ўрганиш жараёни тўлиқ амалга оширилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник А.Имяминов томонидан ИИБ шахсий таркиби билан ўтказилган умумий йиғилишларда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Ўрганишлар жараёнида масъул ходимлар ички ишлар бўлимларида ходимларнинг фаолият олиб бориши учун яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг иш юритувидаги ҳужжатлар билан яқиндан танишиб, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга оид тавсия ва кўрсатма бердилар. Шу билан биргаликда ички ишлар бўлими шахсий таркибининг жанговор шайлиги ҳам кўздан кечирилди.

Шунингдек ходимларнинг оилавий аҳволи, қўни-қўшнилари билан ўзаро муносабатлари билан яқиндан ўрганилди. Профилактика инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланиш тартиби ҳам ишчи гуруҳ эътиборидан четда қолмади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг оиласини моддий қўллаб-қувватлашга мақсадида тегишли таклифлар киритилди.

Эндиликда бу борадаги чора-тадбирлар вилоят ИИБнинг соҳавий хизматларида “ходимбай” тартибида кўриб чиқилади.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech