26 Июн 2020 йил 1393

Биз гиёҳвандликка қаршимиз

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб меҳнат жамоаларида ва аҳолининг турли қатламлари орасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимлари ҳам карантин қоидаларидан келиб чиққан ҳолда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бордилар.

Урганч Давлат Университетининг бир гуруҳ талабалари билан масофадан туриб онлайн тарзда ўтказилган тарғибот тадбири талабаларнинг фаол иштироки билан қизиқарли тус олди.

Талабаларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тўғрисида тиббий асослантирилган маълумотлар берилди.

Шунингдек, Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг ташаббуси билан “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни”га бағишлаб тайёрланган   тарғибот баннерлари марказий кўчаларга ўрнатилган бўлса, буклетлар аҳоли ўртасида тарқатилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech