15 Май 2021 йил 452

Боғот тумани ИИБ терма жамоаси ўртоқлик учрашуви ғолиби бўлди

Ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тайёргарликка эга бўлишида албатта тегишли спорт базаларида яратилган шарт-шароитлар ҳам муҳим ўрин тутади.

Боғот тумани ИИБ маъмурий биноси жойлашган ҳудудда сунъий қопламали спорт майдончасини ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам айнан ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишдир.

Куни кеча қуриб фойдаланишга топширилган ушбу спорт майдончасида  Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан Боғот, Ҳазорасп, Тупроққалъа ва Хонқа туманлари ИИБ шахсий таркиби ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада омад мезбон жамоага кулиб боқди. Мазкур ўртоқлик учрашувида Ҳазорасп тумани ИИБ шахсий таркибидан ташкил топган терма жамоа фахрли иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, хонқаликлар шохсупанинг учинчи поғонасини банд этишди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech