13 Апрел 2021 йил 593

Бошқарма хотин-қизларининг хизмат самарадорлигини ошириш йўлида

Бугун ички ишлар органлари ходимлари орасида хотин-қизларнинг сафи ортиб бормоқда. Бу мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллиги ошаётганлигининг бир кўринишидир десак хато бўлмайди.

Сўнгги йилларда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг ҳудудий ҳамда соҳавий йўналишларида ҳам хотин-қизлар сафи анча кенгайди.

Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Ю.Ҳамдамова соҳада фаолият юритаётган барча хотин-қизларнинг хизмат шароити, уларнинг фаолияти давомида эришган ютуқлари, мавжуд муаммолари билан яқиндан танишиш ва келгусида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ходимларнинг хизмат жойига чиқиб, мукаммал таҳлилий ўрганишларни олиб бормоқда.

Ходимнинг шахсий ҳаёти муаммолардан ҳоли бўлсагина, унинг хизмат самарадорлиги юқори бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, майор Ю.Ҳамдамова ҳамкасабаларининг хонадонида бўлиб, уларнинг яшаш ва турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, ижтимоий ҳимояга муҳтожларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли тартибда таклиф киритмоқда.

Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад ягонадир, яъни бошқарма хотин-қизларининг хизмат  самарадорлигини оширишдир.

 Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech