2 Октябр 2021 йил 508

Эътироф ва эътиборга лойиқсиз, устозлар!

Байрамлар яқинларни йўқлаб бориш, самимий тилаклар изҳор этиш билан янада завқлидир.

Бундай эзгу ишлар сўнгги йилларда Хоразм вилояти ички ишлар органларининг фаолиятининг ажралмас қисмига айланди десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари ҳам соҳада узоқ йиллар самарали хизмат қилиб ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлардан бир гуруҳини байрам муносабати табриклаб, ўзларининг совғалари ва дил тилаклари битилган табрикномаларни топширдилар.

Истеъфодаги полковниклар Озод ака Қодиров ва Зулфия опа Ёқубовалар шогирдларининг байрам кунидаги ташрифидан чексиз хурсанд бўлганликларини билдириб, шогирдлари камолини тилаб дуо қилдилар

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech