Гендер тенгликни таъминлаш борасида навбатдаги семинар-тренинг бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19-21 май кунлари ҳудудларда хотин-қизлар масалалари бўйича масъул лавозимда ишловчи аёл кадрлар учун Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича онлайн тренинг ўтказилди.
Видеоконференц алоқа шаклида ташкил этилган мазкур тренингда Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Боғибекова вилоятдаги хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг масъул ходимлари билан биргаликда Урганч шаҳридан фаол иштирок этди.
Тренинг иштирокчилари Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг давлат ва жамоат ишларидаги етакчилик ролини янада ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Шунингдек семинар иштирокчилари бу борада халқаро ва миллий қонунчиликдаги нормалардан тўғри фойдаланиш бўйича ўз тажрибаларини оширдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати