20 Май 2021 йил 535

Хавфсиз туризм – туризмни ривожлантиришнинг асосий омили

Хоразм вилояти хусусан Хива шаҳри туристлар ташрифи бўйича мамлакатимизда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда вилоятда туристлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган.

Хизмат сафари билан Хоразм вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Б.Б.Валиев 20 май куни Хива шаҳрида туристлар хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланиб келаётган Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосарига Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов ва вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Б.Б.Қудратхўжаевлар ҳамрохлик қилди.

Хоразм вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи полковник М. Атабаев  вилоятимизга ташриф буюрувчи ҳорижий ва маҳаллий туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган куч ва воситалар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, сайёҳлар учун ташкил этилган маълумот шахобчалари, кўчма штаб вазифасини бажарувчи махсус жихозланган автобус, “Сегвей” ва “Скутер” каби ҳаракатланиш воситалари намойиш этилди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни тавъминлаш бошқармаси фаолиятини юқори баҳолаб, келгусида бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур тавсиялар берди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech