Хавфсиз туризмни таъминлашда тахлил ва ҳамкорликнинг ахамияти муҳимдир
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.
Ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлиги ходимларнинг касбий малакасига узвий боғлиқдир.
Шундан келиб чиқиб чиққан ҳолда, мамлакатимизнинг туризм соҳаси ривожланган ҳудудларида, жумладан Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида ташкил этилган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси шахсий таркибининг касбий билим ва малакаларини ошириб бориш мақсадида доимий равишда турли шакл ва мавзуларда семинар-тренинг ва конференциялар ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ташаббуси билан “Хавфсиз туризмни таъминлаш – давр талаби: Хавфсиз туризмни таъминлашда ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги илмий-амалий конференциясида ҳам асосий эътибор хавфсиз туризмни таъминлашда ички ишлар органлари ўрни ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлашнинг аҳамиятига қаратилди.
Ўтказилган ушбу конференцияда Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент ва Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ҳамда Малака ошириш институтининг тажрибали мутахассислари иштирок этдилар.
Конференцияда дастлаб Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Ахборот-тахлил бўлинмаси бошлиғи, майор Д.Алламов “Хавфсиз туризмни таъминлашда тахлил ва ҳамкорликнинг ахамияти” мавзусида нутқ сўзлади.
Ўзаро мунозараларга бой бўлган мазкур конференция натижасида ходимлар ўзларининг келгуси хизмат фаолиятларида учун зарур бўлган назарий билимларни эгалладилар.
Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси