8 Май 2021 йил 608

Хива тумани ИИБ ходимлари “Мурувват уйи”га байрам совғаларини топширди

Байрамлар арафасида ўзгалар ҳолидан хабар олиш, совғалар улашиш  халқимизга хос бўлган инсонпарварлик ҳислатларидан биридир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами ҳам юқоридаги каби эзгу ва хайрли тадбирларга тўла бўлади.

Ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Хива тумани ИИБ ходимлари туманда жойлашган, эркаклар “Муравват уйи”да яшаб, даволаниб келаётган шахсларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаш мақсадида мазкур муассасага ташриф буюрдилар.

Ички ишлар органлари ходимлари билан ўзаро самимий суҳбат ва улар томонидан топширилган байрам совғалари муассасада ҳаёт синовларини матонат билан енгиб келаётган инсонларнинг қалбига бир олам қувонч олиб кирди десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech