12 Май 2021 йил 544

Хонқа тумани ИИБ да бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” асосида ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларнинг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш мақсадида ҳудудларда  маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бу борада Хонқа тумани ИИБ раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган  тадбирлар ҳам таҳсинга лойиқ.

Соҳа фахрийлари ва шахсий таркиб иштирокида “Авлодлар учрашуви” номи остида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник Р.Раҳимов, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари майор Л.Яқубовлар сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва улкан бунёдкорликлар тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Хизмат вазифасини бажаришда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлар ва устоз-шогирд анъанасини ривожлантиришда жонбозлик  кўрсатиб келаётган соҳа фахрийларининг фидокорона хизматлари эътироф этилиб, уларга ташаккурномалар топширилди.

Шунингдек, Хонқа тумани ИИБ ходимлари мақом санъати асосчиларидан бири, халқмизнинг севимли санъаткори Ҳажихон Болтаевнинг уй-музейига ташриф буюрдилар.   

Албатта, ўтказилаётган бу каби тадбирлар фуқароларнинг тинчлиги ва мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш учун ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қарши курашишда ўз жонини аямайдиган, ватанпарварлик, фидойилик, садоқат ва ҳалоллик фазилатларига эга ходимларни шакллантириши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech