Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусоқабаси бўлиб ўтди
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини янада ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса хотин-қизлар ўртасида оммавий спорт ва жисмоний машғулотларни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тарғибот ишларини амалга оширишда эса вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар фаол иштирок этиб келмоқдалар.
Дарҳақиқат ички ишлар органларида хизмат қилувчи хотин-қизлар ўз касбий фаолиятларини тўлақонли амалга оширишлари учун жанговор ва жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланадилар.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан вилоят ички ишлар органларида хизмат қилувчи (шаҳодатланган) хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Жанговор қуролдан ўқ отиш ҳамда спортнинг бадминтон, стол тенниси, арғамчида сакраш, шашка ва арқон тортиш турлари бўйича ўзаро куч синашган хотин-қизлар ўзларининг юқори жанговор ва жисмоний тайёргарлигини намоён этдилар.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритган хотин-қизларга медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати