6 Апрел 2021 йил 683

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Янгибозор туманида сайёр қабул ўтказди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 6 апрель куни Янгибозор туманининг “Бошқирших” маҳалласида жойлашган “Маданият саройи” биносида (карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда) сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов ва  Янгибозор тумани Ҳокими Ў.Қурбонов томонидан сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Сайёр қабул доирасида маҳаллий ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда эса уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиши белгилаб олинди.

Шунингдек сайёр қабул доирасида туманда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.  

 Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech