29 Июн 2021 йил
521
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг Ҳазорасп туманида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 29 июнь куни Ҳазорасп тумани “Паҳлавон Махмуд” номли маҳаллада жойлашган 1-сон ихтисослаштирилган мактаб интернат биносида карантин қоидаларига риоя қилинган сайёр қабул ўтказилди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов томонидан Ҳазорасп тумани Ҳокими Ў.Машарипов иштирокида ўтказилган мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати