Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг Хива шаҳрида сайёр қабули бўлиб ўтди
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 22 июнь куни Хива шаҳрида жойлашган “Огоҳий” ижод мактаби биносида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда сайёр қабул ўтказилди.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов томонидан Хива шаҳар Ҳокими Т.Давлетов иштирокида ўтказилган мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Хива шаҳар ҳокимлиги ваколат доирасига кирадиган ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалаларнинг аксарияти ижобий қаноатлантирилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати