1 Июн 2021 йил 536

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг Урганч туманида сайёр қабули бўлиб ўтди

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 1 июнь куни Урганч туманининг  чекка ҳудуди бўлган “Қарамон” маҳалласида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов томонидан Урганч  тумани Ҳокими Ф.Шарипов иштирокида ўтказилган мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

  Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech