16 Июн 2021 йил 585

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг Қўшкўпир туманида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди  

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йилнинг 15 июнь куни Қўшкўпир туманининг  чекка ҳудуди бўлган “Ших” маҳалласида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода сайёр қабул ўтказилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.Назармухамедов томонидан Қўшкўпир  тумани Ҳокими Ж.Раҳимов иштирокида ўтказилган мазкур сайёр қабулда мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мурожаатлар асосан ички ишлар органлари фаолияти ва ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

  Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech