Хоразм вилояти ИИБ да психологик йўналишда семинар-тренинг ўтказилди
Айни кунларда Хоразм вилояти ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” асосида ходимларнинг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар турли фаолият йўналишларида олиб борилмоқда.
Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан 2021 йил 21 май куни психологик фаолият йўналишида семинар-тренинг ўтказилди.
Психологик фаолият ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни амалга оширишнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
Чунки, психологик фаолият ходимларнинг руҳий ҳолатини кузатиш ҳамда уларнинг шахсий фазилатлари ва жамоадаги муносабатларини, касбий бурчини самарали бажаришга йўналтиради.
Шу боис, Урганч давлат университетининг етакчи психолог мутахассислари томонидан олиб борилган семинар-тренингда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча хотин-қизлар фаол иштирок этдилар.
Малакали психологлар томонидан ўтказилган назарий ва амалий машғулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотганлиги сабабли, тренерларга мавзуга оид кўплаб саволлар билан мурожаат қилишди ва албатта батафсил жавоб олдилар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати