22 Май 2021 йил 712

Хоразм вилояти ИИБ ёш ходимларининг Бухоро ва Самарқандга саёҳати уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори ҳамда ички ишлар органлари тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида  Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан вилоят ички ишлар органлари ходимлари иштирокида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ва “Хивадан Қўқонгача” шиорлари остида маданий саёҳат тадбирларини ўтказиш белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ички ишлар органларининг бир гуруҳ ёш ходимлари Бухоро ва Самарқанд шаҳрига саёҳат қилди.

Ислом динига бешик бўлган Бухоро шаҳрини саёҳат қилган ёш ходимлар ўзларининг маънавий-маърифий билимларини бойитган бўлсалар, Она замин сайқали деб эътироф этиладиган Самарқанд шаҳрига амалга оширилган саёҳат эса ёш ходимларнинг тарихий билимларини оширишга  муносиб ҳисса қўшди десак муболаға бўлмайди.

Уч кун давом этган ушбу саёҳат иштирокчиларга унутилмас онларни бахш этиши билан биргаликда, келгуси хизмат фаолиятларини амалга оширишда янги куч ва шижоат бағишлаши шубҳасиз.

Бу каби саёҳатларни жорий йил давомида мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларига ҳам уюштириш назарда тутилган.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech