17 Май 2021 йил 539

Хоразм вилояти ИИБ ходимларининг фарзандлари бошқарма музейи билан танишдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” асосида ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларнинг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш мақсадида ҳудудларда  маънавий-маърифий йўналишда олиб борилаётган тадбирлар кўлами кенгайиб бормоқда.

18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг фарзандлари вилоят ИИБ да ташкил этилган “Меҳнат ва жанговор шухрат” музейига таклиф этилди.

Музейдан ўрин олган ҳар бир экспонат тўғрисида вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бош инспектори Юлдуз Ҳамдамова болажонларга батафсил маълумот берди.

Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан уюштирилган ушбу саёҳат болажонларда катта таассурот қолдирди.

Келгусида вилоят ИИБ нинг ҳудудий ва соҳавий хизматларида фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг фарзандларини мазкур музейга саёҳатини уюштириш белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech