11 Май 2021 йил 404

Хоразм вилояти ИИБ хотин-қизлари спорт мушғулотларида фаол

Хоразм вилояти ички ишлар органларида эркаклар билан бир сафда хизмат қилаётган хотин-қизлар спорт ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш борасида ҳам эркаклардан ортда қолмасликка ҳаракат қилишади. Чунки жисмонан соғлом бўлиш ички ишлар органлари ходимлари олдига қўйиладиган асосий талаблардан биридир, қолаверса спорт билан шуғулланган инсоннинг турли дори-дармонларга зарурати бўлмайди.

Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар билан спорт машғулотлари белгиланган режа асосида, хафтанинг сешанба ва жума кунлари бошқарма спорт марказида бўлиб ўтади.

Мазкур спорт марказида ходимлар ўз жисмоний тайёргарлигини ошириши учун барча шарт-шароитларнинг яратилганлиги эса хотин-қизларнинг машғулотларда тўлиқ ва фаол қатнашишга ундайди.

Бошқарма хотин-қизларининг спорт машғулотларида иштирок этиши ўз навбатида вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси бош инспектори майор Ю.Ҳамдамова томонидан ташкил этилади ва назорат қилинади.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech