2 Май 2021 йил 565

Хоразм вилояти ИИБ нинг бир гуруҳ ходимлари “Авесто” музейида бўлишди

Бундан 2700 йил илгари Хоразм заминида яшаган аҳоли эътиқод қилган Зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто” номи билан аталувчи Урганч шаҳридаги жойлашган музейдаги экспонатлар орасида инсонни ҳайратга соладиганлари анчагина.

Тарихшунос Комилжон ака Нуржонов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу музейдан нафақат Зардуштийлик дини ёки “Авесто” китоби билан боғлиқ маълумотлар ва экспонатлар жой олган, шу билан биргаликда Хоразмнинг узоқ ва яқин ўтмиши билан боғлиқ экспонатлар ҳам жуда кўп. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки музейдаги “Тош қотган дарахт” экспонати қадимийлиги бўйича дунёнинг таниқли музейларидаги экспонатларнинг аксариятидан устун туради.

Шу боис ҳам мазкур музейга Хоразм вилояти ИИБ шахсий таркиби тез-тез ташриф буюради.

Хоразм вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан ходимларнинг маънавий-маърифий, тарихга оид билимларини ошириш мақсадида 30 апрель куни “Авесто” музейига навбатдаги саёҳати уюштирилди.

Ички ишлар органлари ходимларига мазкур музейнинг ташкил этилиши, у ерда жойлашган ҳар бир экспонатнинг тарихи ва халқимизнинг кундалик ҳаётида тутган ўрни тўғрисида берилган батафсил, асослантирилган маълумотлар ходимларнинг юртимиз тарихи тўғрисидаги билимларини ошириши билан биргаликда,  ота-боболарининг улуғ хотираси ва Ватанига бўлган ҳурмат ҳиссини яна бир карра юксалтирди десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech