1 Май 2021 йил 664

Хоразм вилояти ИИБ нинг навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” театрда бўлиб ўтди

“Театр бу ибратхонадир”. Театрни маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Ҳақиқатдан ҳам театр ҳар қандай даврда, доим ҳам ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.

Маънавият, маърифат тушунчалари театр билан узвий боғлиқдир.  Шу боис Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларининг “Маънавият ва маърифат дарси” машғулотлари Хоразм мусиқали драма театрида ўтказилди.

Хоразм мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Сўйла Жайҳун (Нажмиддин Қубро)” тарихий драмасининг намойиши театрга ташриф буюрган ички ишлар органлари ходимларида катта таассурот қолдирди.

Шайх Нажмиддин Қубродаги юрт тинчлиги ва озодлиги учун ўз жонини фидо қилиш каби юксак жасорат ҳамда Ватани ва халқига бўлган садоқат драмани томоша қилган ички ишлар органлари ходимларининг қалбига кўчди десак муболаға бўлмайди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech