17 Март 2021 йил 576

Хоразм вилояти ИИБ терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий тузилмалар шахсий таркибининг жисмоний тайёргарлигини таъминлаш ҳамда улар ўртасида спортни тарғиб этишда “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти муҳим рол ўйнайди.

Хоразм вилояти “Динамо” ЖТСЖ Кенгаши раиси – вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедовнинг фармойишига асосан “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмлар шахсий таркиби ўртасида кўпкураш бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Спортнинг “армрестлинг”, “арқон тортиш”, “оғир атлетика” ва “миллий кураш” турлари бўйича бўлиб ўтган мазкур мусоқабада Хоразм вилояти Ички ишлар,  ДХХ ва Миллий гвардия бошқармалари ҳамда 53008 ва 7260–сонли ҳарбий қисмлар шахсий таркибидан иборат терма жамоалар фаол иштирок  этишди. Мазкур мусобақада спортнинг “армлестлинг” ва “миллий кураш” турлари бўйича рақибларига умуман имконият қолдирмаган Хоразм вилояти ИИБ терма жамоаси якунда умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Шохсупанинг иккинчи ва учинчи поғонасини Миллий гвардия ва ДХХ бошқармалари терма жамоларини банд қилишди.

Мусобақа ғолиблари “Динамо” ЖТСЖ Кенгашининг кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech