8 Май 2021 йил 507

Хоразм вилояти ИИБда ташкил этилган бу галги “Маънавият ва маърифат” дарси “9 май - Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланди

2021 йил 8 май куни Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасида ташкил этилган бу галги “Маънавият ва маърифат” дарси “9-май хотира ва қадрлаш куни” ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланди.

“Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч”, “Хотира боқий, қадр муқаддас” шиорлари остида  юқори савияда ўтказилган тадбирда,  соҳанинг бир гуруҳ фахрийлари, хизмат вазифасини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда вилоят ИИБ шахсий таркиби қатнашди.

Дастлаб, маърузачи томонидан Иккинчи жахон урушида Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган ҳиссаси ва 9 май – Хотира ва қадрлаш куни санасига дахлдор бошқа маълумотлар йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.

Шундан сўнг, хизмат вазифасини бажариш вақтида  қаҳрамонларча ҳалок бўлган вилоят ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларига бошқарма Касаба уюшмаси томонидан ажратилган  пул ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Хизмат вазифасини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган вилоят ички ишлар органлари ходимларининг бевалари вилоят ИИБ да янги ташкил этилган “Ватанпарварлик бурчаги” да бўлиб, турмуш ўртоқларининг номларини абадийлаштириш мақсадида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.    

Ватан ҳимояси учун жангда кўрсатган жасорати, мардлик ва матонати ҳамда ички ишлар органларида хизмат  вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг қаҳрамонлиги ёшларга ўрнак бўлишга арзийди десак муболаға бўлмайди.

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech