16 Июн 2020 йил 570

Хоразм вилоятида ҳар бир мурожаатни ўрганишга алоҳида масъулият билан ёндашилди

2020 йил 15-16 июнь кунилари Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида  Вазирлик ва Қўмиталарнинг масъул ходимлари томонидан фуқаролар учун (карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда) сайёр қабуллар ўтказилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Бу борада хоразмлик хотин-қизларнинг муаммолари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирининг биринчи ўринбосари Э.Баситхонова томонидан ўрганиб чиқилди.

Қабул жараёнида Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Қурбонбоева ва вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Боғбековаларнинг ҳам иштирок этганлиги ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларини ижобий ҳал этиш имконини берди.

Хусусан, сайёр қабул жараёнида 30 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилиб, секторлар кесимида аҳолини қўллаб-қувватлаш доирасида 4 нафар хотин-қизга тикув машинаси ҳомийлик ёрдами тариқасида топширилган бўлса яна 7 нафар хотин-қизлар доимий ишга жойлаштирилди.

Қўшимча ўрганиш ва текширувни талаб қиладиган ариза ва шикоятлар назоратга олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech