Хоразм вилоятида Гендер тенгликни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
13 ноябрь куни Хоразм вилояти ҳокимлиги мажлислар залида вилоятда гендер тенгликни таъминлаш масалалари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоятда фаолият юритиб келаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этдилар.
Журналист ва блогерларнинг мавзу юзасидан берган саволларига Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Қ.Садуллаев, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.А.Қурбонбоева, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари майор Д.Ш.Боғибекова ва бошқа мутасаддилар жавоб беришди.
Жумладан, журналист ва блогерга республикамизда гендер тенгликни таъминлаш борасида кейинги уч йилда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган йигирмага яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижрога йўналтирилганлиги, шунингдек вилоятда жорий йилнинг 10 ойи давомида хотин-қизларга нисбатан 495 та тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари содир қилинган бўлиб, уларнинг барчаси “Ҳимоя ордери” асосида давлат ҳимоясига олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар етказилди.
Шу билан биргаликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлардан 56 нафарини уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида 2020 йилда уй-жой суммасининг бошланғич бадали Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан тўлаб берилганлиги тўғрисидаги маълумот анжуман иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати