Хоразм вилоятида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда
Бугунги кунда Хоразм вилоятини жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли бўлган ҳудудга айлантиришга қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоят ички ишлар органлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган турли профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Оила-турмуш доирасидаги низоларга чек қўйиш, бунда айниқса хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиги, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қилинадиган ғайриҳуқуқий ҳаракатлар зўравонлик сифатида баҳоланиб, жабрланувчи хотин-қизлар давлат ҳимоясига олиниб, уларга ҳудудий ички ишлар органларининг масъул ходими томонидан “Ҳимоя ордери” тақдим этилади.
Шунингдек ҳудудларда ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган аёллар билан доимий алоқада бўлиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тизимли ишларни олиб бормоқдалар.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати