Хоразм вилоятида янги ўқув йилини бошлаш тартибини белгилаш бўйича сўровнома ўтказилди
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабабли юзага келган пандемия шароитида фаолияти вақтинчалик тўхтатилган корхона ва ташкилотлар, ҳамда таълим муассасаларини қайта тиклаш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда янги ўқув йилида мактабларда ўқув жараёнини қандай тартибда олиб бориш, педагог ва ўқувчиларнинг вирус билан касалланишини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида мактабларда ўқувчиларнинг ота-оналаридан ташкил топган “Кузатув кенгаши” аъзолари иштирокида сўровнома ўтказилди.
Ҳудудий халқ таълими тизими, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан ошкора тарзда ўтказилган мазкур сўровнома якунларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилида ўқувчиларни ўқитиш учун энг мақбул йўл танлаб олинади.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати