Хоразм вилоятида “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида Хоразм вилояти Адлия бошқармасида учрашув бўлиб ўтди
Аввал хабар берганимиздек, Хоразм вилоятида “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишга старт берилган эди. Тарғибот ташвиқот тадбирлари доирасида навбатдаги учрашув Хоразм вилояти Адлия бошқармасида, ЗООМ дастури орқали онлине таризда вилоятдаги 13 та туман филиаллари ходимлари, бошқарма бошлиқлари қатнашувида бўлиб ўтди. Мулоқотлар давомида дастлаб кибержиноятчиликни олдинги олишга қаратилган чоралар юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда киберхавфсизлик тушунчасининг кўлами фақатгина ахборот технологиялари саноатида ахборотни ҳимоялаш эмас, балки кибермакон каби мобил тўловлар, электрон савдо-сотиқ ва интернет банк каби энг сўнгги технологиялар ҳам юқори даражадаги хавфсизликни талаб этаётганлиги аниқ мисоллар орқали тушунтирилди. Бўлиб ўтган учрашувда бу борадаги тарғибот ишларини кенгайтиришга асосий эътибор қаратилди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
“Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.