Хоразм вилоятида оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар кучайтирилди
Ички ишлар органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган “Турмуш” профилактик тадбири авваламбор оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шу боисдан ҳам Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ва унинг қуйи тузилмаларида фаолият олиб борувчи хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар жорий хафтада “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида “Турмуш” профилактик тадбиридан келиб чиққан ҳолда бир қатор чора-тадбирларни амалга оширдилар.
Жумладан, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар кун давомида, оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар сабабли профилактик ҳисобга олинган оилаларда бўлишиб, ушбу оилаларда хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашини олдини олиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини ўрганиш масалалари билан шуғулланишди.
Катта инспекторларга ҳамрохлик қилган ҳудудий патранаж ҳамшираси эса ўз навбатида хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиб, карантин даврида риоя қилиниши лозим бўлган санитария-гигиена қоидалари юзасидан зарур тавсиялар берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган даврида Хоразм вилоятида тазйиқ ва зўравонликка учраган 179 нафар хотин-қизларга ички ишлар органлари томонидан “Ҳимоя ордери” берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши қатъий назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати