Хоразм вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилди
2020 йил 15-16 июнь кунилари Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида Вазирлик ва Қўмиталарнинг масъул ходимлари томонидан фуқаролар учун (карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда) сайёр қабуллар ўтказилди.
Жумладан, аҳолининг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Ҳ.Махсумов ва Вазирлик ҳузуридаги тергов департаменти ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси масъул ходимлари Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида ўтказилган сайёр қабулларда батафсил ўрганишди.
Асосан, ички ишлар органлари хизматига ишга кириш, хизматга қайта тиклаш, фуқаролик ва рўйхатдан ўтиш ҳамда дастлабки тергов фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб тушган 60 га яқин мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча текширув ва ўрганишларни талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, бу юзасидан ариза муаллифларига тушунтиришлар берилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати