7 Май 2021 йил 427

Хоразм вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот тадбирлари кучайтирилди

Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш билан биргаликда ҳудудларда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш борасида Бугун, "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан аҳоли ўртасида олиб борилаётган профилактик-тушунтириш ишлари янада кучайтирилди.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органларининг миллий гвардия ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан узвий ҳамкорлиги йўлга қўйилди.

Профилактик ишларнинг “маҳаллабай” тизимида амалга оширилаётгани эса аҳолининг барча қатламини қамраб олиш имкониятини бермоқда.

Шунингдек, коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида қайта тарқалишини олдини олиш мақсадида бозорлар ва савдо мажмуаларида фуқароларга ички ишлар органларининг ҳудудий профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Жамоат жойларида қатъий тартибда тиббий ниқобдан фойдаланиш бўйича профилактик-огоҳлантирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech