24 Апрел 2021 йил 544

Хоразм вилоятида ўқув-амалий курси битирувчиларига сертификатлар топширилди

Хоразм вилоятида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш мақсадида Урганч шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм базасида ташкил этилган Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари шахсий таркиби навбатдаги ўқув йиғинини тугатиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 март кунидан 24 апрель кунга қадар давом этган ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсида малака оширган Хоразм вилояти ички ишлар органларининг 60 нафар ходими ўқув машғулотларидан кейин Урганч шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузилган патруллик гуруҳлари таркибида ҳам фаол хизмат олиб бордилар.

Ўқув-амалий курсини тугатган ходимларга сертификатлар Хоразм вилояти ИИБ ва ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, машғулотларни пухта ўзлаштирган ва жамоат тартибини сақлаш тадбирларида фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимлар вилоят ИИБ бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech