16 Феврал 2023 йил 431

Хоразм вилоятидаги бир қатор туман ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жорий йил 11 февраль куни шахсий таркиб бўйича имзолаган буйруғига кўра Хоразм вилоятининг бир қатор туман ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинлови амалга оширилди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов раислигида мазкур буйруқни тегишли туман ички ишлар бўлимларининг шахсий таркибига етказиш ҳамда жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтди.

Хусусан, Урганч тумани ички ишлар бўлимида бўлиб ўтган йиғилишда, туман ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган подполковник Ғуломжон Шарипов Хоразм вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганлиги, шу билан биргаликда подполковник Бекзод Хаитбаев Урганч тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганлиги эълон қилинди.

Хива тумани ИИБ да бўлиб ўтган йиғилишда подполковник Акмал Матчанов Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганлиги иштирокчилар эътиборига етказилди.

Подполковник Ўткирбек Хусаинов Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Қўшкўпир тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганлиги ҳам шу туман шахсий таркиби иштирокида ўтказилган тезкор йиғилишда эълон қилинди.

Ички ишлар органларида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган подполковник Қадамбой Собиров Шовот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Туман ИИБ да бўлиб ўтган йиғилишда ушбу ташкилий масала билан бир қаторда ҳудудда жиноятларни олдини олиш борасидаги ишлар ҳам таҳлил этилди.

Кун тартибига асосан ташкилий масала қўйилган навбатдаги тезкор йиғилиш Хонқа тумани ИИБ да ҳам бўлиб ўтди. Унда майор Ихтиёр Аллаберганов Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Хонқа тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганлиги тўғрисида эълон қилинди.

Худди шунингдек подполковник Хушнуд Машарипов ўз фаолитияни эндиликда Тупроққалъа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида давом эттирадиган бўлди. Ички ишлар вазирининг бу тўғрисидаги буйруғи туман шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи эълон қилди.

Ҳазорасп тумани ИИБ да бўлиб ўтган тезкор йиғилишда туман сектор раҳбарлари ва ИИБ шахсий таркиби иштирок этди. Йиғилишда раислик қилган вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғини ўқиб эшиттирди, унга кўра подполковник Жасурбек Мадаминов Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи янги тайинланган туман ИИБ бошлиқларига келгусида фаолиятларида муваффақият, Ватанга ва ҳалққа садоқат билан хизмат қилишда омад тилаган холда, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали халқнинг розилигини олиш юзасидан топшириқлар берди. 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech