21 Январ 2021 йил 311

Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “ИИБ бошлиғи кубоги” учун спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш борасидаги ишлар янги ва қизғин босқичга чиққан десак муболаға бўлмайди.

Ўз навбатида аҳолини оммавий спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун қулай ва зарур шарт-шароитларни яратиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса ёшлар ва болаларни спортга қизиқтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан мақсадли ва манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳудудий ички ишлар органи бошлиқлари айни пайтда 3-сектор раҳбари сифатида сектор ҳудудида турли спорт тўгаракларини ташкил этиш,  спорт мусобақаларини ўтказишда ҳам ташаббус кўрсатиб келмоқдалар.  

Жумладан, Хива ва Янгибозор тумани мактаб ўқувчилари ўртасида ақл машқи ҳисобланувчи “Шахмат” бўйича, Гурлан тумани ёшлари ўртасида эса “Волейбол” спорт тури бўйича “ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этганлар кубок, диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Хоразм вилояти Ахборот хизмати

Text to speech