16 Июл 2020 йил 799

Хоразмда карантин қоидаларини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик

Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият ташвишли тус олаётганлиги сабабли республика махсус комиссияси томонидан карантин қоидаларини кучайтириш борасида янги қарор қабул қилинганлигидан хабардормиз.

Бугунги кунда ҳудудларда аҳоли саломатлигини асраш борасида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Хоразм вилоятида ҳам фуқаролар томонидан карантин қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бу борада айниқса, аҳоли умумфойдаланадиган объектларда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига дезинфекция ишларини амалга оширишда ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамнинг ўрни беқиёс бўлмоқда.

Шунингдек, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари аҳоли ўртасида карантин қоидаларини тарғиб этиш ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш борасида ўзларининг фидойиликларини намоён этмоқдалар.

Вилоятимизда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг яқин сирдошига айланиб улгурган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан карантин қоидаларига риоя этилиши борасида берилаётган тавсия ва тушунтиришларга аксарият оилаларда қатъий риоя қилинаётганлиги қувонарли ҳолдир.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech