16 Апрел 2021 йил 538

Хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар  

Хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси таъминланган жамиятда тараққиёт ва ривожланиш бўлади.

Шу боис ҳам мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада ички ишлар органларида ташкил этилган хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лавозимларида хизмат олиб бораётган ходималар қисқа муддат ичида хотин-қизларнинг тўлақонли ҳимоячиси ва маслаҳатчисига айланиб улгурди.

Бугунги кунда Хоразм вилояти ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан вилоятда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирлар тизимли ва манзилли тартибда амалга ошириб келинмоқда.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг “маҳаллабай”, “хавфсиз ҳовли” ва “хавфсиз хонадон” тамойили асосида ташкил этилаётганлиги ўз навбатида хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ўз вақтида таъминлаш имконини ҳам бермоқда.

Хотин-қизлар билан олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларга заруратдан келиб чиққан ҳолда психолог ёки маҳалла фаолларининг жалб этилаётганлиги эса бу борада кўзланган натижага эришиш имконини бермоқда.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech